Тошкентда антидопинг қоидалари юзасидан семинар ўтказилди
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, айни кунларда пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтадиган Осиё чемпионати олдидан юртимизга келган 21 давлатнинг 250 нафардан ортиқ спортчилар учун антидопинг қоидабузарлик турлари ва допинг- назоратини амалга ошириш тартиби бўйича ўқув-семинар ўтказилди.

Семинар якунида Халқаро оғир атлетика федерацияси вакиллари ва ташкилий қўмита аъзолари ҳамкорлик учун ўз миннатдорлигини билдирди ва агентлик мутахассислари мамлакатда ҳалол спорт тарғиботини амалга оширишдаги самарали фаолияти учун сертификатлар билан тақдирланди.

Т.Рўзиев, ЎзА