English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда америкалик фотографнинг шахсий фотокўргазмаси очилди
18:37 / 2023-10-22

Пойтахтимиздаги Ўрол Тансиқбоев уй-музейида таниқли фотограф Игорь Портоннинг шахсий фотокўргазмаси очилди.

Игорь Тошкентда туғилган. Ўқувчилик йиллариданоқ фотография соҳасига қизиққан. Унинг отаси 10 ёшида фотоаппарат олиб бергач, фототўгаракка қатнай бошлаган. Қизиқиш уни тобора ўзига ром этиб, журналистика соҳасига етаклаган.  

Тақдир тақозоси билан оилавий Америкага кўчиб кетишади. У ерда ҳам Игорь фотоаппаратни қўлдан қўймайди. Нью-Йоркдаги фотографияга ихтисослашган институтда таҳсил олади. Компьютер соҳасини эгаллайди. Москва,  Нью-Жерси, Сан-Франциско, Санкт-Петербург, Ереван каби кўплаб шаҳарларда шахсий фотокўргазмаларини ўтказади.

Игорь Портон айни пайтда Калифорниядаги ўзбек маданий марказида ҳам фотожурналист сифатида фаолият олиб бормоқда. “Кстати” маҳаллий газетасида фотомухбирлик ҳам қилади.

- Тошкентда яшаган йилларимни мароқ билан эслайман, - дейди фотограф Игорь Портон. - Отам фаолияти давомида олган фотосуратлар, уларнинг негативларини ҳали ҳали сақлаб бораман. Тошкентни эслатувчи бу ёдгорликлар менинг учун бебаҳодир. Ўзбекистонда фотокўргазма ташкил этиш орзуим эди. Мана бугун ниятимга етиб турибман.

[gallery-14165]

Америкалик фотографнинг шахсий фотокўргазмаси 1 ноябрга қадар давом этади.

Муҳаммад АМИН (сурат),ЎзА фотомухбири