Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда Америка технологиялар университети фаолиятини бошлади
13:42 / 2024-10-03

АҚШнинг Аризона давлат университети билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур университет олий таълим соҳасига етакчи хорижий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини жорий этиш ишларини янада кенгайтириш мақсадида ташкил этилган. Унда муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун олий маълумотли кадрлар халқаро стандартлар даражасида тайёрланади.   

2024/2025 ўқув йилида Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетида Халқаро савдо ва Дастурий муҳандислик йўналиши бўйича бакалавр босқичида ўқиш ташкил этилади.   

Кейинчалик ўқув дастурлари кенгайгани сари ОТМ Аризона давлат университетининг дипломларидан ташқари АҚШнинг бошқа етакчи университетлари дипломларини бериши мумкин бўлади.   

Муҳайё Тошқораева, ЎзА