English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда 800 дан ортиқ дзюдочи беллашмоқда
15:54 / 2020-12-24

Пойтахтимиздаги Мудофаа вазирлигига қарашли МҲСК спорт мажмуасида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Уч кун давомида жами 20 та вазн тоифасида мамлакатимизнинг 2005-2006 йилларда таваллуд топган энг кучли ўсмир дзюдочилари аниқланади. Мусобақа иштирокчилари сонининг 800 нафардан зиёд экани беллашувларнинг муросасиз ўтишига замин яратмоқда.

Кеча куннинг иккинчи ярмида ўсмирлар иштирокидаги мамлакат чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт, Халқ таълими ҳамда Мудофаа вазирликлари, МОҚ мутасаддилари иштирок этди.

[gallery-566]

 Мусобақанинг илк кунида Дилруҳ Ҳасанова (Жиззах), Дилдор Ҳамроева (Бухоро), Камола Орифжонова (Сирдарё), Дурдона Эргашбоева (Андижон), Юсуф Бобоқулов, Лазиз Саъдуллаев, Анваржон Иброҳимов (Бухоро)лар ўз вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.

 Ўзбекистон чемпионати баҳслари бугун якунланади.

 

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА