Тошкентда 8-12 ёшдаги шахматчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида 8 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида мамлакат чемпионати баҳслари бошланди.
236 нафар шахматчи иштирок этаётган турнир 9 тур давом этади. Шунингдек, шахматнинг стандарт йўналишидан сўнг, блиц ҳамда рапид бўйича ҳам мусобақалар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Чемпионатнинг ҳар учала йўналиши бўйича ғолиб ва совриндорлари 11 февраль куни маълум бўлади.
[gallery-10436]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА