Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда 6 та давлат ёш шахматчилари иштирокида турнир бошланди
15:14 / 2025-09-24

Ўзбекистон шахмат федерациясида мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирда Арманистон, Беларусь, Исроил, Қозоғистон, Ўзбекистон ва ФИДЕ байроғи остида ҳаракатланаётган россиялик 10 нафар истеъдодли шахматчи ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Кеча мукофот жамғармаси минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг илк тур ўйинлари ўтказилди.

Унда мусобақада иштирок этаётган 5 нафар шахматчимиздан 2 нафари, яъни терма жамоамиз аъзолари Асроржон Омонов ва Баҳром Баҳруллаев ғалабага эришган бўлса, қолган вакилларимиз мағлубиятга учради.

Бугун, 24 сентябрь куни турнир низомига биноан 2 ва 3-тур ўйинлари ўтказилмоқда. 9 та турдан иборат турнир 29 сентябрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев,

ЎзА