Тошкентда 6 та автомобилни дарахт босиб қолди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун – 18 март куни соат 07:22 ларда Учтепа тумани Чилонзор 23-мавзе 31-уй олдидаги дарахт автомашиналар устига қулаганлиги бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар вазирлигига хабар келиб, тушган.

Воқеа жойига зудлик билан қутқарув экипажи етиб борган. Дарахт қулаши туфайли 6 та ("Kia", "Gentra", "Nexia-3", "Damas", "Cobalt", "Niva") енгил автомобилига зарар етган.
Ҳозирда юзага келган вазият оқибатлари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этилмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.
ЎзА