Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда 490 грамм «гашиш» моддаси фош этилди
15:21 / 2025-11-25

«Тошкент-АЭРО» ИБК тезкор ходимлари томонидан 490 грамм оғирликдаги «гашиш» гиёҳвандлик моддалари мавжуд курьерлик жўнатмаси фош этилди.

Пойтахтимизнинг Миробод туманида ўтказилган тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳужжатларда косметика воситалари ва ширинликлар бўлиши керак бўлган 1 дона қоғоз қути ичида оғирлиги 490 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган курьерлик жўнатмасини қабул қилиб олиб, почта бўлимини тарк этаётган вақтда тўхтатиб қолинди.

Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, мазкур жўнатмани қабул қилиб олиши лозим бўлган иккинчи фуқаро ҳам қўлга олинди. Уларнинг яшаш хонадонларидан гиёҳвандлик моддаларини «закладка» усулида жойлаштириш мақсадида қўлланиладиган магнит тўшлар, электрон тарозилар, изоляцион материаллар ва бошқа буюмлар ҳам топилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ш.Маматуропова, ЎзА