Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда 400 дан ортиқ шахматчи ўзаро беллашмоқда
15:58 / 2022-06-03

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида шахмат бўйича анъанавий “Тошкент ёзи” рейтинг турнири старт олди. Унда 400 дан ортиқ шахматчи икки гуруҳга бўлинган ҳолда беллашмоқда.

 1-тур якунларига кўра, Азиза Азимжонова, Малика Норқулова, Мушарраф Ботирова, Солиҳа Фазлиддинова,  Одина Олимова, Маржона Мирзаҳошимова,  Раъно Саидвалиева, Раҳматжон Раҳимов, Ҳалим Тўраев, Умар Исомов, Дониёр Сафаров, Учқун Умиров, Қурбон Абдуллаев, Муҳаммадризо Умаров каби шахматчилар рақибларидан устун келди.

[gallery-7428]

Рейтинг турнири 11 июнга қадар давом этади.

Муҳаммад АМИН (сурат),ЎзА