Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда 16 та янги сотиб олинган "MAN A22 CNG" русумли автобус 5 та йўналиш бўйлаб ҳаракатланади
09:29 / 2023-01-09

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ янги сотиб олган 16 та автобус пойтахтда ҳаракатланишни бошлади.

Қайд этилишича, "MAN A22 CNG" русумли автобусларнинг — 4 донаси "1-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 28-сонли "Яшнобод қурилиш коллежи – Ибн Сино 2-мавзеси"да, 4 донаси "7-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 13-сонли "Изза мавзеси – Тошкент МУМ"да,  1 донаси "8-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 91-сонли "Юнусобод мавзеси 15-даҳа – Кўкча масжиди бекати"да ҳаракатланмоқда.

Шунингдек, 1 донаси "8-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 118-сонли "Чилонзор буюм бозори – Ўзпослсавдо",  3 донаси "18-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 87-сонли "Чинни бозори бекати – Қорақамиш 2/4 мавзеси"да 3 донаси "18-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 88-сонли "Ибн Сино 2-мавзеси – М.Юсуф кўчаси" автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш учун бириктирилди, дея хабар беради "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати.

 

ЎзА