Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда 1100 нафар таэквондочи беллашмоқда
11:54 / 2020-12-17

Пойтахтимиздаги “Универсал спорт саройи”да таэквондо (WTF) бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақаларда 1100 нафар ёш спортчи ўзаро беллашмоқда.

Дастлабки кун беллашувларида Дурдона Абдуғаниева (Тошкент вилояти), Севинч Отаева (Хоразм вилояти), Динарахон Дониёрова (Бухоро вилояти), Ислом Ражабов (Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси), Ҳусайинбек Соатбоев (Қорақалпоғистон Республикаси), Нажмиддин Қосимҳожиев (Сурхондарё вилояти), Марат Мавлонов (Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси) лар ўз вазн тоифасида маҳорат бобида тенгдошларидан анча устун эканлигини намоён этиб, ғолиблик шоҳсупасининг энг баланд поғонасидан ўрин эгаллади.

[gallery-475]

Мусобақалар жорий йилнинг 20 декабрига қадар давом этади.

 

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА