Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда 100 нафардан ошиқ осиёлик ёш хоккейчи ўқув-машғулот йиғинларини самарали ўтказмоқда
17:39 / 2023-08-06

Аввал хабар қилганимиздек, пойтахтимизда “Осиёлик ёш хоккейчилар учун ўқув-машғулот йиғини” дастури давом этмоқда.

Юртимизда илк бор хоккей бўйича катта масштабда ташкил этилаётган халқаро ўқув машғулот йиғини ниҳоясига етиб қолди. Муҳташам кўп тармоқли “Humo Arena” муз саройида қитъамизнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган ўсмир хоккейчилар турли гуруҳларга бўлинган ҳолда машғулотларни олиб боришяпти. Муз устида халқаро хоккей федерацияси томонидан жалб этилган таниқли экспертлар ёш қитъадошларимиз билан ўз маҳоратини улашмоқда.  

[gallery-13030]

Тошкентда ўтказилган бу маҳорат сирлари уларнинг келажагида ўз сўзини айтишига шубҳа йўқ!  

 

Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА