English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Тошкент ёзи»да 5-турдан сўнг натижалар қандай?
16:03 / 2024-07-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида 300 нафардан ошиқ шахматчи «Тошкент ёзи» турнирида  иштирок этмоқда.

Иштирокчилар «А» ва «Б» гуруҳларига бўлинган ҳолда, ўз маҳоратини синовдан ўтказмоқда.  Бугун 2 та тур ўйналади. Куннинг ярмигача 5-тур ўйнаб бўлинди. Натижалар қандай?

[gallery-18436]

«А» гуруҳида Саъдулло Азизов ва Муназзам Сотволдиев 5 имкониятдан 5 очко жамғарган ҳолда гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Алишер Абдуқаюмов ва Муҳаммаджон Маҳаматжоновларда эса 4,5 очкодан. «Б» гуруҳида эса уч шахматчи пешқадамлик қилмоқда: Муҳаммадали Холмўминов, Жаҳонгир Муталов ва Султонмурод Хушназаров. Уларнинг ҳар бири 5 очкодан жамғара олган. 4,5 тадан очко жамғарганлар эса 5 нафар.

Куннинг иккинчи ярмида 6-турга старт берилади.

«Тошкент ёзи» анъанавий турнирининг ғолиб ва совриндорлари 29 июль куни маълум бўлади.

Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА