Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Тошкент ёзи" рейтинг турнирининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди
20:59 / 2021-07-16

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида анъанавий “Тошкент ёзи” рейтинг турнири ниҳоясига етди.

9 тур давом этган мусобақада 130 нафарга яқин иштирокчи, “А” ва “Б” гуруҳига бўлинган ҳолда дона сурди.

“А” гуруҳида Даврон Шарипов рақибларини мағлуб этиб, ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади. Кейинги ўринлар Баҳром Бахриллаев ва Бахтиёр Жумаевга насиб этди. 

[gallery-3126]

“Б” гуруҳида Абдумажид Ботиралиевга тенг келадигани топилмади. Орият Обиджонов ва Шоҳруҳ Тўйчиевлар 2- ва 3-ўринларга муносиб топилди.

“Тошкент ёзи” рейтинг турнирида ўзига хос маҳорат кўрсатган Асроржон Омонов, Мафтуна Бобомуродова, Моҳинахон Каримова, Акмал Ҳайитов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Муҳаммадсолиҳ Раҳматуллаев, Абдураҳмон Зайниддинов каби шахматчилар ҳам ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА