Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тошкент ёғ-мой комбинати” корхонаси ишчиларига 1 миллиарддан ортиқ иш ҳақи ундириб берилди
09:04 / 2023-03-27

Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг суд буйруқларига асосан қарздор “Тошкент ёғ–мой комбинати” ОАЖдан жами 209 нафар фуқаролар фойдасига тўланмай қолган 1 миллиард 491 миллион 852 сўм миқдорида иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ишлари келиб тушди.

Ижро ҳужжатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган ҳамда бирлаштирилган.  

Ижрочилар томонидан қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулклар ўрганилиб, тегишли тартибда хатланган ҳамда қарздор ҳисоб-рақамларига банд солинган.  

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида тўлов топшириқномаларга асосан ундирилиши лозим бўлган жами 1 миллиард 491 миллион 852 сўм миқдорида иш ҳақи тўлиқ ундирилди.

 

ЎзA