French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент халқаро инвестиция форуми истиқболли лойиҳаларнинг тақдимот платформаси бўлиб хизмат қилади
10:09 / 2022-03-24

Пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди.

Унинг ялпи сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Форумга халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар, 56 та давлатдан 1 минг 500 нафарга яқин йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонлар ташриф буюрган. Хусусан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё таррақиёт банки президентлари, вазирлар, йирик корпорация ва компаниялар раҳбарлари иштирок этмоқда.


Форум доирасида ялпи мажлис ва шўъба мажлислари, давра суҳбатлари, тақдимотлар, брифинглар каби қатор тадбирлар кўзда тутилган.
Мазкур анжуман мамлакатимиз иқтисодиёти учун зарур бўлган истиқболли лойиҳаларнинг тақдимот платформаси бўлиб хизмат қилади. Юртимиздаги имкониятлар, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар ва жозибадор йўналишлар таништирилади.


Ҳукуматнинг мамлакатни стратегик ривожлантириш, хусусий секторни рағбатлантириш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва бошқа йўналишлардаги устувор вазифалари белгиланади.



ЎзА