English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент халқаро форуми бошланмоқда
11:03 / 2023-04-27

Айни дақиқаларда II Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланиш арафасида. “Tashkent City” Халқаро бизнес маркази Конгресс-холлида қизғин муҳит ҳукмрон. Иштирокчилар бу йилги анжуман жуда юқори савияда ташкил этилганини эътироф этишмоқда. Боиси, Ўзбекистонда нуфузли халқаро анжуманларни ўтказиш тажрибаси бисёр.

Тадбир ҳақида пешма-пеш материал тайёрлаш, жараённи бевосита кузатиб, ёритиб бориш мақсадида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам шай турибди.

Ишбилармон доира вакиллари, фурсатдан унумли фойдаланган ҳолда, ўзаро мулоқот олиб боряпти. Табиийки, бу келгуси ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга замин яратади.

Бутун халқаро ҳамжамият эътиборида бўлиб тургани мазкур анжуман тарихий воқеага айланиши турган гап. Тошкент кўплаб янги халқаро инвестициявий лойиҳаларни мувофиқлаштириш учун майдонга айланади.

Форум доирасида ялпи мажлис ва шўъба йиғилишлари, давра суҳбатлари, тақдимот, брифинглар ўтказилиши кўзда тутилган.
Икки кун давом этадиган тадбир юртимизда хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот бериб, ҳамкорларни жозибадор йўналишлар билан яқиндан таништиришга хизмат қилади.

Батафсил маълумотларни uza.uz сайти орқали кузатиб боришингизни тавсия қиламиз.

Б.Худойбердиев,
Носиржон Ҳайдаров (сурат),ЎзА