Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент халқаро биенналега мезбонлик қилади
19:09 / 2021-10-27

Тошкентда ҳар икки йилда бир марта анъанавий тарзда ўтказилувчи тасвирий ва амалий санъат, фотография санъатига оид биенналалар ўзининг теран маърифий-ижодий салоҳияти, эзгулик сари чорловчи ғоялари, бетакрор аҳамияти, ишчан руҳи билан жаҳон биенналелари орасида алоҳида ўрин эгаллайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 октябрдаги тегишли йиғилиш баёнига кўра, шу йилнинг 8-13 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Замонавий амалий санъат: декор ва услуб” номли III Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси ўтказилади.

Миллий амалий санъатимизнинг гўзал ва бетакрор намуналарини дунёга кенг намойиш қилиш, салоҳиятли ижодкорларни кашф этиш, шу билан бирга хорижий мамлакатларнинг амалий санъатидан ҳам баҳраманд бўлиш, халқлар ўртасида ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи мазкур биеннале юртимиз маданий ва маънавий ҳаётида йирик воқеадир.

Ушбу халқаро кўргазмада дунёнинг турли мамлакатлари рассомлари, дизайнерлари, тасвирий ва амалий санъат, декорация усталарининг ижод намуналари томошабинлар эътиборга ҳавола этилиши кўзда тутилмоқда.

Айни пайтда биеннале ижодкорларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашиш, ўз фаолиятини маҳсулини кенгроқ намойиш этиш учун ҳам қулай платформага айланади.

“Замонавий амалий санъат: декор ва услуб” номли III Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси доирасида ранг-баранг кўргазмалар, тақдимотлар, илмий-амалий анжуманлар, давра суҳбатлари, семинар ва маҳорат дарслари ўтказилиши кўзда тутилган. Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ташкил этилаётган мазкур йирик ижодий лойиҳа мамлакатимиз маданий-маърифий ҳаётида ўзига хос ва бетакрор воқеа бўлиши муқаррар.

Назокат Усмонова, ЎзА