Тошкент халқаро аэропортида эстакадага чиқиш чекланади
Тошкент халқаро аэропортида кенг кўламли реконструкция ишлари муносабати билан 8 декабрь соат 12:00 дан бошлаб аэропортдаги йўл ўтказгичга (эстакада) чиқиш чекланади.
Бу ҳақда Uzbekistan airports Матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарда қайд этилишича, автотранспорт воситалари ва туристик автобусларнинг кириши учун халқаро терминал автотураргоҳи ёнида алоҳида йўловчи тушириш йўлаги ташкил этилади.
Шунингдек, терминалда реконструкция ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши вақтинча чекланади.
Ш. Маматуропова, ЎзА