Тошкент халқаро аэропорти туман сабабли фаолиятини чеклади
Бу ҳақида Uzbekistan Airports маълум қилди.
Хабарда айтилишича, кўриниш даражаси ёмон бўлгани сабабли Нукус – Тошкент йўналишидаги HY16 рейси Навоийдаги қўшимча аэродромга кетган.
Бешта самолёт экипажлари учиб кетишга қарор қилишган. Хусусан, Тошкентдан қуйидаги рейслар учиб кетган:
HY 303 – Тошкент – Тель-Авив;
KC 128d – Тошкент – Олмаота;
HY 3601 – Тошкент – Москва;
HY 3631 – Тошкент – Санкт-Петербург;
HY 9687 – Тошкент – Краснодар.
ЎзА