Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятининг 2022 йил учун бюджет лойиҳаси кўриб чиқилди
14:18 / 2021-11-16

Нурафшон шаҳрида Тошкент вилоятининг 2022 йил учун бюджет лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди. Унда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов, Давлат солиқ қўмитаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарлари ва мутахассислар иштирок этди.

Дастлаб вилоят ҳокими сўзга чиқиб, «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Ўтган вақт давомида фуқароларни бюджет жараёнига жалб қилиш механизмининг ишга туширилиши жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, жамоатчиликни бюджет жараёни иштирокчисига айлантиришда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Хусусан, ҳудуддаги барча депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари 2022 йил учун бюджет лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этишга чақирилди. Шундан сўнг Молия вазири ўринбосари Д.Султоновнинг 2022 йил учун Ўзбекистон Республика давлат бюджети қонун лойиҳасининг асосий параметрлари, солиқ-бюджет сиёсатида кўзда тутилаётган асосий ўзгаришлари тўғрисидаги ахбороти эшитилди. Турли соҳалар кесимида амалга ошириладиган ишлар таҳлил қилинди.

Қайд этилганидек, дастлабки ҳисоб-китобларга бўйича 2022 йил маҳаллий бюджет даромадлари ҳамда харажатлари прогнози 4 триллион 279,6 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Хусусан, Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларига 2 триллион 613,8 миллиард сўм, иқтисодий харажатларга 593,5 миллиард сўм, марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш харажатларига 386,8 миллиард сўм, давлат бошқарув органларини сақлаш харажатлари учун жами 306 миллиард сўм, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг сақлаш харажатларига 131,6 миллиард сўм, фуқаролар ташаббуси жамғармасига 130,2 миллиард сўм, захира жамғармаси учун эса 41,1 миллиард сўм ва бошқа харажатларга 76,6 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутиляпти.

Шунингдек, семинарда Молия вазири ўринбосари депутатларнинг маҳаллий бюджет харажатлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб берди.

 

А.Мусаев,ЎзА