Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятидан Янги Тошкент шаҳрига қанча ер майдони ўтмоқда?
17:45 / 2023-06-05

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан жами 19729,4 гектар ер майдони ажратилмоқда. Шундан 12905,7 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ва 6823,7 гектар бошқа ер тоифасидаги ерлардир.

Мазкур ерлардан фойданувчилар эса 772 тани ташкил этмоқда.  

Жумладан, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари — 13185 гектар, ёрдамчи хўжаликлар ва иссиқхона ерлари — 203,8 гектар, деҳқон хўжаликлари — 323,5 гектар, ўзга ердан фойдаланувчилар — 2263,2 гектар, аҳоли томорқалари — 3012,6 гектар, маҳаллий ҳокимият заҳирасидаги ерлар — 60,5 гектар ҳамда каналлар ва йўлларга ажратилган ерлар 680,5 гектарни ташкил этади. 

ЎзАнинг шу каби қисқа видеоларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боринг.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/ziEBcxptYPY" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

 

Фаррух Худоёров, Искандар Исматов (видео), ЎзА