Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур лойиҳаси асосида ўқитилган аёлларга сертификат берилади.
Маълумки, Президентимиз раислигида жорий йилнинг 26 февраль куни хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимиз аҳолисининг қарийиб ярми хотин-қизлардан иборатлиги ҳамда уларнинг манфаатларини таъминлаш, жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканлиги айтиб ўтилган эди.
Унга кўра, бу йил “ITWomen.Uz – 2021” лойиҳаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, IT-Парк, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа ва Амити университетлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида хотин-қизлар учун электрон тадбиркорлик ва компьютер саводхонлигига оид қисқа муддатли офлайн ва онлайн тренингларни ташкил этиш кўзда тутилган.
Ушбу тренингларнинг биринчи босқичи 35 ёшгача бўлган, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун мўлжалланган. Тошкент вилоятида 60 нафар “Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар компьютер саводхонлиги, электрон тижорат ва тадбиркорлик оид қисқа муддатли бепул таълим олиб сертификат ва эсдалик совғаларига эга бўлди.
Қувонарлиси ушу лойиҳа бўйича ўқиган ишсиз аёллардан 15 нафари ишга жойлашган.
А. Мусаев,
ЎзАмухбири