Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида жойлашган жазони ижро этиш муассасасида 200га яқин хотин-қизнинг бандлиги таъминланади
17:14 / 2023-07-10

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасида "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ва ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш муассасаси масъул ходимлари, туркиялик инвестор ҳамда Марғилон шаҳрида жойлашган "Исмоилжон гиламлари" корхонаси раҳбари И.Султоновлар иштирокида жазони ижро этиш муассасаларида ипакдан гилам тўқишни йўлга қўйишга бағишланган ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Маълумки, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ўртасида меморандум имзоланган эди.  

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 февралдаги «Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида имзоланган меморандумга кўра, жорий йилги баҳорги пилла етиштириш мавсумидан бошлаб, тажриба тариқасида пиллачилик кластерлари ҳамда Бўка ва Оҳангарон туманларида жойлашган манзил-колония типидаги жазони ижро этиш муассасалари ўртасида пилла хомашёсини етиштириш юзасидан шартномалар тузиш кўзда тутилган.  

Учрашув чоғида Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган жазони ижро этиш муассасасида 200 га яқин хотин-қизнинг бандлигини таъминловчи гиламчилик дастгоҳлари ўрнатиш ҳамда тайёр маҳсулотларни Туркияга экспорт қилишни йўлга қўйиш масаласи юзасидан келишиб олинди.  

Жазони ижро этаётган хотин-қизлар биринчи навбатда касбга эга бўлишлари ҳамда малакали мутахассислар томонидан амалий дарслар ўтилиши натижасида махсус сертификатга эга бўлишлари мумкин.  

Шунингдек, меморандум доирасида пиллачилик корхоналари ва жазони ижро этиш колониялари ўртасида пилла етиштиришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.  

Гулноза Бобоева, ЎзА