Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида «Жиҳодчилар» оқими аъзолари қўлга олинди
12:36 / 2020-08-20

Янгийўл шаҳри ва туманида «Жиҳодчилар» оқими аъзоларининг бир гуруҳи қўлга олинди.


Янгийўл шаҳри ва туманида «Жиҳодчилар» оқими аъзоларининг бир гуруҳи қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.

Қайд этилишича, ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва вилоят ИИББ томонидан Янгийўл шаҳри ва туманида ўтказилган тезкор тадбирда «Жиҳодчилар» оқимининг бир нечта аъзоларидан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Маълумотларга кўра, мазкур гуруҳни ташкил қилган 4 нафар шахслар Суриядаги террористик ташкилот аъзолари сафига бориб қўшилган холда жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

Улар ўз навбатида Янгийўл шаҳар ва туманида яшовчи яқин танишларини ҳам шу йўлга даъват қилган ҳолда, Сурия давлатидаги «Тавхид ва Жиҳод» катибаси Халқаро Террористик ташкилоти сафига бориб қўшилишни режалаштиришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.