Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида йирик лойиҳалар амалга оширилади
15:42 / 2023-03-17

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев хорижий инвесторлар билан йирик лойиҳалар хусусида мулоқот ўтказди. Дастлаб, Осиё, Европа ва АҚШ давлатларида таълим, тиббиёт, энергетика, табиий ресурслар ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида фаолият олиб борадиган Бирлашган Араб Амирлигининг “Planet One” халқаро корхонасининг иш бошқаруви жамоаси билан учрашув ўтказди.

Тадбирда вилоятда боғча, мактаб, малака ошириш марказларини қуриш билан бирга, таълим жараёнларига янгиликлар киритиш, мактаблардаги ўқитиш методикасини ўзгартириш, дарслар сони, сифати, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, ўқувчиларни ҳаёт билан боғлаган ҳолда ўқитиш тизимини жорий этиш борасидаги фикрлари тингланди. Мазкур лойиҳалар учун бошланғич 600 миллион долларгача қийматда инвестиция киритиш таклифи ҳам кўриб чиқилди. Шундан сўнг, Россия Федерациясининг “IS ESP” компанияси бош директори Александр Назаров ва ўринбосари Руслан Каучуралар билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида ҳам Тошкент вилояти манфаатларига мос лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Хусусан, “Яшил энергия” йўналишида лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдириб, қуёш, шамол, гидроэлектр станцияларини қуриш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.  

А.Мусаев,  ЎзА