Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида яшаб, пойтахтда ишлайдиганлар учун махсус автобуслар ташкил этилди
12:23 / 2020-03-24

Корхона ва ташкилотлар мутасаддилари буюртма асосида автобуслар ажратиш масаласида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 71 233 51 47 ва 71 244 18 63 телефон рақамларига мурожаат этишлари мумкин.


Тошкент шаҳри жамоат транспорти фаолияти вақтинчалик тўхтатилгани, шунингдек, пойтахтга кириб-чиқишнинг чекланиши муносабати билан бугун, 24 март кунидан бошлаб Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган ҳолда Тошкент шаҳрида меҳнат (хизмат) қилаётган фуқароларнинг иш жойларига келиши ва кетишини таъминлаш, улар меҳнат қилаётган корхона ва ташкилотларнинг буюртмасига биноан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автокорхоналар томонидан ШАРТНОМА асосида амалга оширилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.

Корхона ва ташкилотлар мутасаддилари буюртма асосида автобуслар ажратиш масаласида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 71 233 51 47 ва 71 244 18 63 телефон рақамларига мурожаат этишлари мумкин.

Бундан бошқа масалаларни ҳал этиш “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ваколатига кирмаслиги ҳам эслатиб ўтилмоқда.

Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш чекловлари бўйича ўрнатилган тартиблар билан боғлиқ масалалар юзасидан ваколатли органларга мурожаат қилишингиз мумкин, дейилади расмий хабарда.