English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида Япония билан ҳамкорликдаги янги IT академияси ташкил этилади
17:47 / 2020-11-10

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов юртимизга ташриф буюрган Япония компаниялари вакиллари билан учрашди.

Унда "Beeanz Inc." компаниясининг Бош директори Тсутоми Учияма, мазкур компания маслаҳатчиси Даисуке Накамура, "Gakko plus" компанияси раҳбари Масайя Вашизу янги лойиҳалар бўйича ўз таклифларини билдирди.

Хусусан, Тошкент вилояти ва Япониянинг “Beeanz Inc” компанияси ўртасида янги IТ-академияси бунёд этиш борасида келишувлар имзоланди.

Қайд этилганидек, мазкур академияда ўқиш муддати 10 ойни ташкил этади. Шунингдек, ҳафтанинг ҳар жума куни япон мутахассиси ва таржимон ёрдамида савол-жавоб ўтказилади. Энг замонавий IT сабоқларини ўз ичига олиб, иш бошлаши кутилаётган академияда умумий дарс соатлари 260 соат этиб белгиланган.

Дарс давомида унда ўқувчилар HTML, CSS, JavaScript, PHP ва Python дастурлаш тиллари ўргатилади.