Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида вело-шоссе бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди
11:10 / 2021-09-03

Тошкент вилоятида вело-шоссе бўйича эркаклар, аёллар ва 2003 – 2004 йилларда туғилган йигит-қизлар ўртасида яккалик ва гуруҳ пойгалари бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Президентимизнинг 2017 йил 6 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ташкил этилган мазкур мусобақа жорий йилнинг 3-4-сентябр кунлари бўлиб ўтади.

Чемпионатга старт бериш маросимида Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шароит яратиш, спорт мусобақаларини мунтазам ўтказиш ва шу орқали иқтидорли спортчиларни кўпайтириш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

[gallery-3751]

Мазкур мусобақада барча вилоятлардан келган 100 дан ортиқ велоспортчилар иштирок этмоқда. Дастлаб беллашувларни паравелоспортчилар бошлаб берди. Шундан сўнг асосий мусобақалар бошланди.

Мусобақанинг биринчи кунида индивидуал вақт синови бўлиб ўтади. Унга кўра, эркаклар ва ўғил болалар 28 километр, аёллар ва ўсмирлар эса 14 километр масофани босиб ўтиши лозим.

Иккинчи куни ўсмирлар ва аёллар гуруҳ пойгаларида иштирок этади. Бу ёш спортчиларни 80 километр, аёллар учун 110 километр масофа кутиб турибди. Якунда эркаклар ва ўғил болалар кучларини синаб кўради. Катта ёшдагилар учун масофа бироз қийинроқ яъни 170 километр, ўсмирлар учун 110 километр.

Эслатиб ўтамиз Бўстонлиқ туманида мазкур мусобақа ўтказилиши муносабати билан 3-4 сентябрь кунлари соат 6:00 дан 12:00 га қадар 4P12 “Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорбоғ” автомобиль йўлининг 34-54 километрлари оралиғида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

 

А.Мусаев,ЎзА