Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида «Усмон ота» жоме масжиди фаолият бошлади
18:48 / 2022-08-02

Бугун – 2 август куни Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида «Усмон ота» жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Рауповлар иштирок этди.

Масжиднинг янги биноси очилиш маросимида маҳалла фаоллари, имом-хатиблар, нуронийлар, жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашди.

Муфтий ҳазратлари пешин намозидан сўнг жамоатга гўзал мавъиза қилиб берди, дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарида.

ЎзА