Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида технопарк қурилади
17:19 / 2023-01-25

Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан Юқори Чирчиқ тумани “Қўрсой” ҳамда “Нурли замин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тўқимачилик ва чарм саноати маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган индустриал технопарк ташкил этилади.

Ҳужжатга кўра, вилоят ҳокими ўринбосари Н.Шарипов, “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгаз Тошкент” МЧЖ, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ мазкур технопаркда электр энергияси, табиий газ, оқава сув тармоқлари, марказлашган сув тозалаш иншоотлари ва бошқа инфратузилмалар барпо этилишини таъминлайди. Ушбу технопаркда хом ашё тайёрлашдан тайёр маҳсулотгача бўлган занжир яратилади. Бугунги кунда мазкур йўналиш бўйича ўндан ортиқ инвестиция лойиҳалари шакллантирилган.  

Тошкент вилояти статистика бошқармаси маълумотига кўра, ҳудудда ўтган йил тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4 триллион 858 миллиард сўмни ташкил этди. Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати йиллар кесимида таҳлил қилинганда бу кўрсаткич 2020 йил 92,3 фоиз, 2021 йил 114 фоиз ва 2022 йилда эса 105,2 фоизни ташкил этган. Ўз навбатида кийим-кечак ишлаб чиқариш ҳажми 2 триллион 643 миллиард сўмга етган.  

А.Мусаев, ЎзА.