Президентимизнинг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига кўра ўзини ўзи банд қилган фуқароларни соддалаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказиш бўйича, Тошкент вилоятида яшовчи фуқароларга қулайликлар, кенг имконият ва имтиёзлар берилмоқда.
Сўнгги икки йилда ҳудудда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 99 минг 43 нафарни ташкил қилди. 2021 йил вилоят бўйича 56 минг 179 фуқаро мазкур йўналишда рўйхатга олинди. Хусусан, ижтимоий йўналишлар бўйича 9 минг 810 нафар, саноат йўналиши бўйича хизматларда 8 минг 399 нафар, қишлоқ хўжалиги йўнилиши бўйича 19 минг 273 нафар, ахборот коммуникация йўналишларида 1 минг 577 нафар, маиший хизматлар кўрсатишда 12 минг 687 нафар ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш фаолият турлари бўйича 4 минг 433 нафар рўйхатга олиниб бандилиги таъминланди.
Ҳудудлар бўйича Бекобод туманида 3 минг 827 нафар, Ўрта Чирчиқда 3 минг 783 нафар, Чинозда 3 минг 258 нафар, Зангиотада 3 минг 223 нафар, Оққўрғонда 3 минг 182 нафар, Бўкада 3 минг 158 нафар, Ангренда 3 минг 121нафар ва Қибрайда 2 минг 976 нафарни ташкил этади. Жорий йил давомида вилоят бўйича 39 минг нафар фуқарони рўйхатдан ўтказиш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача қадар 8 минг 149 нафар фуқаролар рўйхатга олинди. Таъкидлаш жоизки, солиқ органлари ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида энг чекка ҳудудларда фаолият юритаётган сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи каби 60 дан ортиқ фаолият тури билан шуғулланиб келаётган фуқароларнинг бандлиги таъминланмоқда.
А. Мусаев, ЎзА