French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида ўзбек футболининг 110 йиллиги нишонланмоқда
20:59 / 2022-08-02

Бу йил ўзбек футболига асос солинганига 110 йил тўлади. Айни пайтда шу муносабат билан жойларда мазкур санага бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги футбол фахрийлари, футбол ривожига улкан ҳисса қўшган мутахассислар Нурафшон шаҳрида кўтаринки кайфиятда кутиб олинди.

Меҳмонларни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев қабул қилди. Учрашув давомида вилоятнинг футбол тарихи, ривожи, миллионлар ўйинининг истиқболдаги тақдири хусусида фикр юритилди.

Шундан сўнг уларга Юқори Чирчиқ туманидаги "Дўстлик" марказий ўйингоҳи ўрнида қайта тикланаётган Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси базасининг қурилиш ишлари, туман спорт мактабида мазкур сана муносабати билан ташкил этилган футбол мусобақалари, вилоятдаги йирик футбол стадионлари кўрсатилди. Шунингдек, ўзбек футболи ривожига муносиб ҳисса қўшган вилоятдаги фахрий ва номдор футболчилар ҳолидан хабар олинди.

Равшан Эрматов мамлакатимизда футбол ривожига қўшган ҳиссаси учун вилоят етакчиси Зойир Мирзаев ҳамда футболни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фаолларга ЎФА кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширди.

Соҳа мутахассислари Бекобод шаҳар марказида янги барпо этилган футбол академияси фаолияти билан ҳам танишди.

А.Мусаев, ЎзА