Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида ноқонуний гиёҳванд ўсимликларга қарши “Қора дори – 2021” рейд тадбири ўтказилди
12:33 / 2021-05-30

Маълумки, жорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб Республика ҳудудида гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириш, сақлаш, сотиш ва бошқа ҳолатларига чек қўйиш мақсадида, ИИВ ва вазирликнинг қуйи тизимлари томонидан “Қора дори – 2021” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири ўтказилиб келинмоқда.

Навбатдаги тезкор тадбир Зангиота, Тошкент ва Янгийўл туманларида ташкил этилди. 24-26 май кунлари Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими томонидан мазкур ҳудудларда бир неча ҳолатлар аниқланиб, қонуний чора қўрилиши таъминланди.

Хусусан, Зангиота тумани «Зангиота» ҚФЙда яшовчи 1977 йилда туғилган Ҳасан Қ.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг томорқасида 7 туп кўкнор ҳамда 5 туп каннабис, Тошкент тумани «Қизғалдоқ» ҚФЙда яшовчи 1975 йилда туғилган Баходир Қ. яшаш хонадон томорқасида 1 туп каннабис, шунингдек, шу ҳудудда яшовчи 1972 йилда туғилган Зилола А. ҳам яшаш хонадонида 105 туп кўкнор гиёҳвандлик ўсимлиги етиштираётгани ва 1 туп қуритилган каннабис гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.  

Навбатдаги ҳолат ҳам Тошкент тумани «Ойдин ҳаёт» МФЙда яшовчи 1954 йилда туғилган Ботир К.нинг яшаш хонадонида аниқланиб, 150 туп кўкнор гиёҳвандлик ўсимлигини далилий ашё сифатида олинган.

Янгийўл туманида ўтказилган тадбир давомида «Эски қовунчи» ҚФЙда яшовчи 1963 йилда туғилган Абдулхам С. ҳам яшаш хонадони томорқасида 20 туп кўкнор ва 1 туп каннабис, шунингдек, «Марказ» МФЙда яшовчи 1967 йилда туғилган Ҳусан М. яшаш хонадонида 1 туп кўкнор гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётган экан.

Барча аниқланган ҳолат ва жиноятлар юзасидан қонуний чора кўрилиб, қонун устуворлиги таъминланмоқда.

Маълумотларга кўра, тадбирнинг ўтган 26 куни давомида Тошкент вилояти ҳудудида 63 та ҳолатда 10 121 гр гиёҳванд моддалари далилий ашё сифатида олиниб, 154 метр квадрат ер майдонидаги гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинишига эришилган.  

А. Мусаев, ЎзА.