English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланди
13:23 / 2025-07-21

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, 21 ёшли ва 43 ёшли икки нафар ишсиз фуқаро ноқонуний диний ўқиш ташкил қилганликлари фош этилди.

Жумладан, 21 ёшли фуқаро Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган хонадонлардан бирида 31 нафар болаларга, 43 ёшли фуқаро эса Тошкент туманидаги хонадонлардан бирида 12 нафар вояга етмаган болаларга диний сабоқ берган.

Ноқонуний фаолият юритган мазкур шахслар ҳамда болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаган ота-оналарга нисбатан қонунларда белгиланган тартибда жазо тайинланди.