Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида «Нафосат – 2021» фестивали бошланди
18:10 / 2021-03-23

Тошкент тумани Маданият саройида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кийиниш маданияти тарғиботини ташкил этишга қаратилган «Нафосат» фестивали ўтказилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги, «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси, сенатор Малика Қодирхонова, вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслахатчиси Озода Парпибоева сўзга чиқиб, сўнгги йилларда жамиятимизда хотин-қизларнинг мавқеини янада юксалтириш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш масалалари давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланганлигини алоҳида таъкидлади.

Хусусан, ижтимоий ҳаётда аёлларнинг ўрни ортиб боргани сари уларнинг кийинишига, ташқи кўринишига эътибор ҳам асосий ўринга чиқишига алоҳида тўхталиб, бугунги кунда хотин-қизлар ўртасида миллий ва замонавий руҳдаги, менталитетимизга мос равишдаги кийимлар андозасини мунтазам равишда тарғиб қилиб боришни даврнинг ўзи тақозо этаётгани айтиб ўтилди.  

Тадбир доирасида ёш дизайнерлар ўртасида миллий ва замонавий андозаларни чизиш бўйича «Ёш дизайнер» танлови ташкил этилди. Унда Зангиота, Тошкент, Янгийўл туманлари ва Янгийўл шаҳар дизайнерлари, ҳунармандлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари томонидан яратилган миллий ва замонавий либослар намойиш этилди. Мамлакатимизда фаолият юритаётган илғор ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўғрисидаги «Made in Uzbekistan» номли лавҳа намойиш этилди.

Шунингдек, фестиваль доирасида «Аёллар ва ёшлар орасида кийиниш маданияти» мавзусида семинар-тренинг ўтказилиб, унда бир қатор маҳаллий ва чет эллик мутахассислар, илғор дизайнерлар замонавий ўзбек аёлининг имижи каби бир қанча долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашилди.  

 

А.Мусаев, ЎзА