Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик қўшма корхона бунёд этилади
18:18 / 2020-07-10

Тошкент вилоятида Ўзбекистон – Франция – Беларус давлатлари ҳамкорлигида умумий қиймати 10 миллион доллардан иборат «Здравушка – Тошкент» корхонаси бунёд этилади.


Тошкент вилоятида Ўзбекистон – Франция – Беларус давлатлари ҳамкорлигида умумий қиймати 10 миллион доллардан иборат «Здравушка – Тошкент» корхонаси бунёд этилади.

Корхонада асосан сут ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Лойиҳага кўра, сут маҳсулотлари Бўка туманида, гўшт маҳсулотлари тайёрлайдиган корхона эса Нурафшон шаҳрида барпо этилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Бўка туманидаги чорва моллари комплексида Германиядан 1 минг 200 бош наслли қорамол келтириб парвариш қилиш кўзда тутилган. Маҳсулотлар Беларус технологияси асосида ишлаб чиқарилиб, «Здравушка – Тошкент» савдо белгиси остида қадоқланади. Ҳозир лойиҳанинг ташкилий ишлари устида иш олиб борилаяпти. Қўшма корхона фойдаланишга топширилгач, 150 иш ўрни яратилади.

photo_2020-07-10_18-16-30.jpg

Шу муносабат билан Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов, Ўзбекистоннинг Франциядаги ва Беларус Республикасидаги элчихоналари, Беларус Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси вакиллари ҳамда Беларуснинг жаҳон бозорида ўз брендига эга «Здравушка – милк» компанияси мутахассислари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.

Унда «Здравушка – Тошкент» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси лойиҳасини фаоллаштириш ҳақида сўз юритилди. Онлайн мулоқотда пандемия туфайли тўхтаб турган лойиҳа хусусида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, Беларус давлатидаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Здравушка – милк» компанияси жаҳонда ўз ўрнига эга. Бугунги компания ишлаб чиқараётган маҳсулотлар тури 145 дан зиёд бўлиб, дунёнинг кўплаб давлатларига экспорт қилинади.