Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида фойдаланишдан чиққан ерлар қайта ўзлаштирилмоқда
15:00 / 2020-05-07

Мамлакатимизда ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, таъсирчан назоратни таъминлаш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётгани бежизга эмас.


Вилоятда жорий йил апрель-май ойларида ирригация-мелиорация тадбирлари асосида фойдаланишдан чиққан ерларни қайта ўзлаштириш бўйича биринчи устувор лойиҳалар ишлаб чиқилди. Шу асосда бир қатор туманларда тик суғориш қудуқларини барпо этиш, лотокли суғориш тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари жадал бошлаб юборилган.

Хусусан, Оҳангарон туманидаги айрим жойларда жами 20 дона, жумладан, Ғаллақудуқ, Оҳангарон ҳудудларида 4 донадан, Олмалиқ ҳудудида 11 дона ва Шодмалик ҳудудида 1 дона тик суғориш қудуғини қуриш ишлари учун республика бюджетидан 300 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилди. Тик қудуқлар қуриш лойиҳасини “Ўзсувлойиҳа” акциядорлик жамияти ишлаб чиқди. Қуриш ишларини бош пудратчи “Фарғона оби ҳаёт” масъулияти чекланган жамияти амалга оширмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида Оҳангарон туманида 1 минг 200 гектар ер майдони қайта фойдаланишга киритилиши кутилмоқда.

Мамлакатимизда ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, таъсирчан назоратни таъминлаш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётгани бежизга эмас.

Бироқ глобал иқлим ўзгариши натижасида сўнгги йилларда даврий равишда кузатилаётган сув танқислиги ва ички ирригация тармоқларининг асосий қисми яроқсиз ҳолатга келгани суғориладиган экин ерларининг мелиоратив ҳолати ёмонлашишига ва йиллар давомида фойдаланишдан чиқиб кетишига олиб келди. Галдаги долзарб вазифа эса фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни босқичма-босқич қайта фойдаланишга киритиш, ер ости сув захираларидан самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этишдир. Бу саъй-ҳаракатлар туфайли мамлакатимизда қўшимча мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш имкони ортади.