English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида аниқланган 197 та коррупция ҳолати бўйича айбдорлар жазоланди
18:02 / 2021-07-14

Бўка туманида “Коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олишга қаратилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар” мавзусида танқидий-профилактик амалий семинар ўтказилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” хизмати томонидан ташкил этилган тадбирда БМТ Тараққиёт Дастури “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси компонент раҳбари Нодира Зикриллаева, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакили Сардоржон Маманов ва ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштирок этди.

Сўнгги пайтларда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз тизимни жорий этиш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар қилинмоқда.

Президентимизнинг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан бундай салбий иллатларга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантиришда муҳим дастуриламал вазифасини бажараяпти.

Тадбирда кўрилаётган тизимли чораларга қарамасдан, айрим йўналишларда коррупция ҳолатлари ҳалигача сақланиб қолаётгани танқид қилинди.

Хусусан, Тошкент вилоятида 2021 йилнинг ўтган даврида коррупция ҳолатлари юзасидан 197 та жиноят иши қўзғатилиб, айбдорларга нисбатан тегишли тартибда жазо тайинланган. Шундан 25 таси банк, 18 таси таълим, 14 таси соғлиқни сақлаш, 15 таси давлат санитария эпидемилогия назорат, ер мулк кадастри ва архитектура, меҳнат органлари, 4 таси Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, 3 таси молия ҳамда 113 таси бошқа идораларнинг мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан содир этилган.

Соҳа мутахассислари томонидан жойларда коррупцияга қарши курашиш, хавф-хатарларини ўз вақтида аниқлаш, чек қўйиш ва уларга имкон берувчи сабаблар ва шароитларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди.

 

А.Мусаев, ЎзА