Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида 9 нафар йигит-қиз 40 сотихдан ерга эга бўлди
21:00 / 2020-04-30

Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан ёшларга ер ажратиб бериш орқали улар ишга жалб қилиниб, йигит-қизлар бандлигини таъминлашнинг янги тизими жорий этилди.


Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан ёшларга ер ажратиб бериш орқали улар ишга жалб қилиниб, йигит-қизлар бандлигини таъминлашнинг янги тизими жорий этилди. Ишлаб чиқилган манзилли дастурга кўра, жойларда бу тадбирга жиддий киришилмоқда.

photo_2020-04-30_22-32-30.jpg

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, яқинда Чиноз туманида ҳам ана шундай тарзда кўплаб йигит-қизларни иш билан таъминлашга бел боғланди. “Навоий” ҳудудида “Ғурур обод ифтихор“ фермер хўжалигида 30 ёшгача бўлган 9 нафар йигит-қизга 40 сотихдан ер ажратиб берилди. Айни пайтда адирликнинг қия қисмида жойлашган бу лалми ерларда ёшлар қовун экишни мўлжаллашяпти. Ҳосил йиғиштириб олингач, ўрнига иккинчи экин экилади.

photo_2020-04-30_22-32-18.jpg

Илгари ташландиқ ҳолатда бўлган ерлар бугунги кунда текисланиб, анча эпга келтирилди. Энди ёшлар бу ерга сув чиқариш юмушлари билан шуғулланишмоқда. Эрта-индин ерга уруғ қадалади. 60-70 кун ўтиб тилни ёрар асал қовунлар пишиб етилади.

photo_2020-04-30_22-32-22.jpg

– Ёшлар ишли бўлди, – деди фермер хўжалиги раҳбари С.Мадалиев. – Энди етиштирилган ҳосилни ҳам ўзлари сотишади. Демак, ер орқали улар оилаларини боқишади. Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган бу янги тизим ёшларни иш билан таъминлашда айни муддао бўлди.