Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида 809 та умумий овқатланиш жойлари 1,9 миллиард сўмлик солиқ имтиёзидан фойдаланади
13:42 / 2021-10-30

Маълумки, мамлакатимизда коронавирус пандемияси бошланиши билан умумий овқатланиш корхоналари ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатишига мажбур бўлди. Ўз навбатида карантин чекловлари юмшатилганидан сўнг улар учун қийин мослашиш даври бошланди. Энди улар йўқотилган даромаднинг ўрнини тўлдириш билан бирга, янги санитария-эпидемиология шароитларида ишлашга ўрганиши ҳам керак.

Инқироз хизмат кўрсатишга асосланган бизнеснинг нечоғлик заифлигини ҳам кўрсатди. У нафақат ички омиллар, балки дунёда юз бераётган воқеаларга ҳам боғлиқдир

Умумий овқатланиш мажмуалари ва сайёҳлик фирмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлатимиз уларга қатор имтиёзлар тақдим этишни режалаштирмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг 2021 йил 25 августдаги “Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ жорий йил 1 сентябрдан 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади.

Уларга айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра, мавжуд қарздорликни кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади. Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилади.  

Таъкидлаш керакки, ҳозир Тошкент вилоятида 1 минг 100 дан ортиқ умумий овқатланиш мажмуаси мавжуд бўлиб, шундан қийинчиликка учраётган 809 та тадбиркорлик субьектига йил охирига қадар юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқларидан жами 1,9 миллиард сўм имтиёз берилади. Хусусан, ер солиғидан 1.4 миллиард сўм, мулк солиғидан 0.6 миллиард сўм тўлашдан озод қилинди. Шу билан бирга, уларнинг ҳозирги кундаги мавжуд 8 миллиард сўм қарзлари бўйича тўлов муддатлари жорий йил якунигача узайтирилиши ушбу тадбиркорлик субъектларига яна кенг имкониятлар яратиб беради.

 

А.Мусаев,ЎзА