Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида 54 та мактабда ёзги имтиҳонлар муддати ўзгарди
12:43 / 2021-05-29

Тошкент вилоятида жами 891та умумтаълим мактаби фаолият кўрсатаётган бўлиб, ҳозирги кунда 54 та умумтаълим мактаби карантин ҳолатига олинган. Ўқиш онлайн режимида олиб борилаётган эди.

Жорий йилнинг 26 май кунидан бошланган 9- ва 11- синфлар учун давлат имтиҳонлари 837 та мактабда барқарор ҳолатда давом этаётир. Ўқишни онлайн олиб бораётган таълим муассасаларида карантин муддати тугагач навбатдан ташқари педогогик кенгаш йиғилиши ўтказилиб, имтиҳон кунлари (саналари) белгилаб олинади. Шунга мувофиқ тайинланган саналарда синов жараёнлари карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, очиқ ҳавода ёки ёпиқ биноларда ўтказилади.

А. Мусаев, ЎзА