Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида 500 кВт қувватга эга агровольтаик пилот лойиҳаси амалга оширилади
15:05 / 2025-04-14

2025 йил 10–12 апрель кунлари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ишчи гуруҳи Франциянинг Марсель шаҳрига хизмат сафари уюштирди.

Ишчи гуруҳ ташрифидан кўзланган асосий мақсад яшил энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳасида етакчи компаниялардан бири саналмиш "Агровольталиа" фаолияти билан танишиш, тажриба алмашиш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.  

Сафар доирасида делегация аъзолари хорижий мутахассислар иштирокида ташкил этилган семинарларда қатнашдилар. Семинарларда қуёш панеллари ўрнатиш технологиялари, улар орасида сабзавот етиштириш имкониятлари ҳамда ушбу тизимдан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, делегация Марсель шаҳри жанубида жойлашган, 4,5 гектар ер майдонида қурилган қуёш энергетика станцияси фаолияти билан яқиндан танишди. Ушбу станция орқали нафақат электр энергияси ишлаб чиқарилади, балки қуёш панеллари орасида сабзавот экинлари ҳам етиштирилади. Лойиҳа доирасида фермер ва деҳқон хўжаликлари учун масофавий бошқарув, сув тежамкорлиги ҳамда ҳосилдорликни ошириш имкониятлари яратилади.

Ташриф якунида “Агровольталиа” компанияси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга мувофиқ, синов тариқасида 500 кВт қувватга эга агровольтаик пилот лойиҳаси Тошкент вилоятидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг илмий-тажриба станциясида амалга оширилади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА