French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида 2017-2019 йилларда 13 мингдан ортиқ уй-жой қурилди
17:13 / 2019-10-04

Тошкент вилоятида 2017-2019 йилларда 13 мингдан ортиқ уй-жой қуриб, фойдаланишга топширилди.


Тошкент вилоятида 2017-2019 йилларда 13 мингдан ортиқ уй-жой қуриб, фойдаланишга топширилди. Бу сўнгги 10 йилда қурилган уй-жойларнинг қарийб 65 фоизини ташкил этади.

Мамлакатимиз, шу жумладан, пойтахт вилоятида ҳам аҳолини арзон ва сифатли уй-жой билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Улкан бунёдкорлик майдонига айланиб бораётган вилоятда 2009 йилдан буён 20 мингдан ортиқ, шу жумладан, қарийб 13 минг 200 уй-жой сўнгги 3 йилда қурилган. Эътиборли жиҳати, 13 мингдан ортиқ турар-жойнинг 72 фоизи ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига берилган.

Маълумотларга кўра, жорий йил вилоятда 2 минг 400 дан ортиқ турар-жой қурилмоқда. Бундан ташқари, Президентимизнинг жорий йил 1-3 июнь кунлари вилоятга ташрифи чоғида Давлат дастурига қўшимча равишда 386 та уй-жой қурилиши белгиланган. Айни пайтда мазкур топшириққа асосан Бекобод туманида 48 хонадондан иборат 2 та 5 қаватли, Бўка туманида 120 хонадондан иборат 4 та 4 қаватли, Тошкент туманида 180 хонадондан иборат 5 та 7 қаватли, Чиноз туманида 38 та 2 сотихли уй-жой барпо этилмоқда. Мазкур турар-жойларнинг 38 таси жорий йил якунига қадар, қолган 352 таси эса 2020 йилнинг 1-чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Замонавий, барча қулайликларга эга кўп қаватли уй-жойлар нафақат аҳолининг турар-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, балки турмуши фаровонлигини оширишга ҳам хизмат қилаётир.