Тошкент вилоятида 1,85 кг. “порох” портловчи моддаси тўхтатиб қолинди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган “DAF” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Натижада, автомашинанинг багаж қисмида, йўловчи декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган, 1 дона қоғоз қути ичида оғирлиги 1,85 кг. “порох” моддаси борлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Экспертиза хулосасига кўра, “порох” моддаси портловчи моддалар таркибига киради.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Жиноят кодексининг 246-моддасига кўра, божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, бунинг учун алоҳида жавобгарлик белгиланган.
Ш.Маматуропова тайёрлади, ЎзА