Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида 131 та лойиҳа “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлди
20:15 / 2022-10-17

Фуқароларнинг бюджет жараёнидаги иштирокини таъминлаш ташаббуси, яъни уларнинг “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларида фаоллигини ошириш, маблағларнинг мақсадли сарфланишини ўрганиш мақсадида Тошкент вилоятидаги маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари иштирокида семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йил 2 мавсумда Тошкент вилоятида фуқаролар томонидан жамоат манфаатларига хизмат қилувчи 2 мингга яқин лойиҳа овоз бериш жараёнларида иштирок этди. Шундан энг кўп овоз тўплаган 131 та лойиҳа ғолиб бўлган. Унда фуқаролар томонидан инфратузилмани яхшилаш, хиёбонлар, болалар ва спорт майдончалари, ички йўлларни қуриш, мактабларни таъмирлаш, жиҳозлаш ҳамда бошқа масалалар бўйича лойиҳалар таклиф этилди.  

Жумладан, жойлардаги 117 та маҳалладаги 87,5 миллиард сўмлик 131 та лойиҳа учун бугунги кунгача 87,5 миллиард сўм маблағ ажратилди. Эътиборлиси, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган 32 та лойиҳа учун қўшимча 29,9 миллиард сўм маблағ ажратилади. 2023 йил 1-январдан эса “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун маблағлар 2 бараварга оширилади. Аҳолининг 70 фоизидан ортиғи овоз беришда қатнашган маҳаллаларга, лойиҳаси ғолиб бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъий назар, уларга маблағ ажратиш тартиби жорий қилинади.  

Айниқса, “Ташаббусли бюджет” доирасида Тошкент вилояти бўйича тиббиёт муассасаларини тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш юзасидан келиб тушган 190 та лойиҳага, келгуси йилда бюджетдан алоҳида маблағ ажратилади. Шунингдек, 2023 йилдан вилоят бюджети қўшимча маблағларининг 30 фоизи “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларига берилади.  

А.Мусаев, ЎзА.