Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида 129 гектар ер майдони ёниб кетди
10:55 / 2021-06-30

Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда ҳудудий инспекциялари томонидан жорий йилнинг 28-29 июнь кунлари олиб борилган экологик назорат тадбирлари давомида вилоятнинг қатор туманларида бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларида сомон пояларининг ёқилиши натижасида жами 40 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Айрим тадбиркорлар ҳамда фуқароларнинг табиатга нисбатан нооқилона муносабатлари натижасида 129 гектар ер майдонидаги сомон пояси ёниб кетган. Натижада 113 миллион 178 минг 492 сўм миқдорда атроф-муҳитга зарар етказилган.  

Ушбу қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарима ҳамда атроф-муҳитга етказилган зарарни ундириш бўйича тайёрланган материаллар суд органларига қонуний қарор чиқариш учун йўналтирилган.

А.Мусаев. ЎзА