Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида 10 миллион тупдан зиёд дарахт кўчатлари экилади
17:34 / 2022-04-12

"Яшил йиллик" умуммиллий тадбири Тошкент вилоятида уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Жойларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш мақсадида иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатлар танланди.

Эътиборлиси, мазкур масъулиятли тадбирга барча ҳудуд ва ташкилотлар бирдек масъулият билан ёндашди. Айниқса, аҳоли, маҳалла раислари ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларига, нуронийлар ва меҳнат фахрийлари бу саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этишга чақирилди.

Мутахассислар маълумотига кўра, ҳудудда жами 1 миллион 522 минг гектар ер майдони мавжуд бўлиб, шундан, 90 минг 513 гектари ўрмон, 205 минг 553 гектари яъни 13,5 фоизини яшил майдонлар ташкил этади. Ушбу ҳудудлар кўрсаткичини 16,5 фоизга етказиш ва табиий мувозанатни янада яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг учун туман-шаҳарларда “Яшил майдон” лар ташкил этилиши бўйича 116,6 гектар жой танланиб, иқлимга мос дарахт кўчатлари навлари танланди.

Хусусан, вилоят бўйича жами 16 миллион 227 минг дона, шундан, 2021 йилнинг куз-қиш ойларида 6 миллион 85 минг ва 2022 йил баҳор мавсумида жами 10 миллион 142 минг донани экиш белгиланган эди. Жорий йилнинг 25 мартдан 5 май санасига қадар "Долзарб 40 кунлик " дея эълон қилиниб, оммавий экиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозиргача режадаги 5 миллион тупдан зиёд дарахт кўчатлари жойларга экилди. Мазкур ишлар умумфойдаланишдаги автомобиль йўллари ёқасига 93 фоиз, қишлоқ хўжалиги ерларида ихота дарахтзорлари ташкил этиш кўрсаткичи 95 фоизга, фермер хўжаликларининг дала четларига белгиланган кўчатлар экиш ишлари 59 фоизга, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари худудларига 39 фоиз, ободонлаштириш бошқармалари объектларига 56 фоиз, МФЙ ва бошқа ижтимоий соҳа объектларига 89 фоиз экилиши таъминланди. Бу саъй-ҳаракатлар давом этмоқда.

Муҳими, экилган кўчатларни парваришлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун яшил майдонларга мўлжалланган 530 километр узунликдаги ирригация тизими талаб этилиб шундан, 225 километр янгидан қуриладиган ҳамда 135 километр таъмирланадиган ирригация тармоқлари белгилаб олинди. Бундан ташқари, 241 километр қўшимча ариқлар қазилади, 118 километр узунликдаги томчилатиб суғориш тизими жорий этилади ва 103 дона суғориш насослари ўрнатиш орқали экилган дарахт кўчатларини суғориш йўлга қўйилади. 

Жойлардаги ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги кўкаламзорлаштириш ҳудудларига суғориш тизимларини ва сув чиқариш қудуқларини ташкил этиш мақсадида жорий йил давомида Тошкент вилояти учун 5 миллиард сўм пул маблағлари ҳисобига 23 километр суғориш тизимларини ташкил этиш, 22 та сув чиқариш қудуқлари қуриш ишлари бошлаб юборилди. Умуман олганда, вилоятда бу йил май ойигача 10 миллион 142 минг туп кўчат экилиши режалаштирилган.

А.Мусаев,ЎзА.