English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти: яшил боғлар майдони кенгаймоқда
19:56 / 2023-03-27

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йил ҳудудларда 10 миллион 105 минг туп мевали, манзарали дарахт, бута кўчатлари ҳамда қаламчалар экилиши режалаштирилган. Ҳозиргача 7 миллион 420 минг 120 туп мевали, манзарали дарахт, бута кўчатлари экилди. Хусусан, кўчатлар парваришида агротехник қоидаларга қатъий риоя этиш, суғориш ишларини тизимли амалга ошириш бўйича мутахассислар иштирокида илмий-амалий семинарлар ўтказилди.  

Шунингдек, кўчат экиш ишларини ташкил этишда ҳудудларнинг иқлим ва тупроқ шароити, суғориш тизимларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоятда кўчат етказиб бериш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида кўчат ярмаркалари, жойларда савдо нуқталари ташкил этилди. Таҳлилларга кўра, Тошкент вилоятида 2022 йилда 64 гектардан зиёд ер майдонларида “Яшил боғлар” барпо этиш белгиланган эди. Aмалда 65,8 гектар майдонда 40 минг тупга яқин манзарали дарахтлар экилган. Жорий йилда эса Оҳангарон, Олмалиқ, Aнгрен, Нурафшон, Янгийўл шаҳарлари ҳамда Оққўрғон, Бекобод, Бўстонлиқ, Пискент, Тошкент туманларида 16 минг тупдан зиёд манзарали дарахт кўчатлари экилиши ҳисобига “Яшил боғлар” ташкил этилмоқда. Ўз навбатида 50 гектардан зиёд ер майдонларида “Яшил жамоат парклари” лойиҳаси амалга оширилади. Мазкур ҳудудларни ташкил этиш, сақлаш ва ривожлантириш тадбирларини молиялаштириш маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаалари, ҳомийлик ва грант маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилган.  

А.Мусаев, ЎзА