French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
16:23 / 2026-02-26

Оҳангарон туманида аҳолини барқарор ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида муҳандислик-коммуникация тармоқларини янгилаш ва кенгайтириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖнинг ҳудудий филиали томонидан “Ялпоқтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яроқсиз ҳолга келган диаметри 76 миллиметр бўлган 600 метр полиэтилен қувурни алмаштириш учун траншея қазиш ишлари бошланди. Ушбу ишлар амалга оширилиши натижасида маҳаллада кузатилаётган сув таъминотидаги узилишлар бартараф этилиб, аҳолига етказиб берилаётган ичимлик суви сифатини яхшилашга эришилади.

Шунингдек, туман филиали томонидан "оғир" тоифали Сусам маҳалласида жами 3,5 километр сув қувурларини ўрнатиш режалаштирилган. Лойиҳанинг дарёдан ўтувчи қисмида эса 500 метр масофага пўлат қувур ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

***

Тошкент вилоят ИИББ ЖХХ ЙҲХ бошқармаси томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашувчи “Йўл посбонлари" фаолияти йўлга қўйилган.

Янгийўл шаҳри ва тумани, Оққўрғон туманидаги маҳаллалардан тегишли буйруқ асосида 150 нафар кўнгилли фуқаролар “Йўл посбонлари" сафига қабул қилиниб, уларга нур қайтарувчи камзул, махсус таёқча ва қабул қилинганлиги тўғрисида гувоҳномалар тарқатилди. Шунингдек, бошқарма бошлиғи, полковник А.Садиров томонидан уларга қонунчиликда белгиланган вазифалари, ҳуқуқлари ва амалга ошириши зарур бўлган ишлари тушунтириб ўтилди.

***

Бўка туманида “Шинжон” усулида чигит экиш технологиясига бағишланган амалий семинар ташкил этилди.

Тадбирда Тошкент вилоят фермерлар кенгаши раиси Ш.Дўстбеков фермерларга ўз тавсияларини берди. Махсус техника ёрдамида чигитни аниқ меъёр ва масофада экиш, тупроқни тайёрлаш ҳамда намликни сақлаш жараёнлари амалий тарзда кўрсатилди.

Мутахассислар таъкидлашича, бу усул қатор оралиғига қатъий риоя қилиш, уруғ сарфини камайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва ҳосилдорликни кўпайтириш имконини беради. Сув ва минерал ўғитлардан тежамкор фойдаланиш орқали иқтисодий самарадорлик таъминланади. Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.  

А. Мусаев, ЎзА